Абу Дабида 11 миллиард долларлик орол қурилмоқда

Zamin.uz

Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу Дабида инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган улкан лойиҳа — Фаҳид ороли барпо этилмоқда.

2029 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган ушбу замонавий мажмуада 6 мингдан ортиқ хонадон қад ростлайди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қиймати 10,9 миллиард долларга баҳоланаётган лойиҳани Абу Даби ҳукуматига қарашли Aldar Development компанияси амалга оширмоқда.

Компания вице-президенти Эмма МакКри Бриннинг таъкидлашича, оролдаги ҳар бир архитектура ечими ва инфратузилма элементи инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиш тамойили асосида ишлаб чиқилган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish