Трамп самолёти учун Туркияда аэропорт 120 миллион долларга янгиланди

Zamin.uz

Туркия НАТО саммити олдидан Анқарадаги собиқ Этимесгут ҳарбий аэропортини тўлиқ реконструкция қилиш учун 120 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлади.

Саккиз ой давом этган кенг кўламли қурилиш ва модернизация ишлари Қатар томонидан АҚШга совға қилинган Boeing 747-8 самолётини қабул қилиш имкониятини яратиш мақсадида амалга оширилди.

Бу ҳақда Luxurylaunches нашри хабар берди. Маълум қилинишича, қиймати тахминан 400 миллион долларга баҳоланадиган ушбу Boeing 747-8 компания томонидан ишлаб чиқарилган энг йирик йўловчи самолётларидан бири ҳисобланади.

Унинг узунлиги 76 метрдан ортиқ бўлиб, максимал учиш оғирлиги 442 тоннагача етади. Ана шундай улкан ҳаво кемасини қабул қилиш учун мавжуд инфратузилмани сезиларли даражада такомиллаштиришга тўғри келган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish