6 ёшли бола дам олиш кунларини тоғ тозалашга бағишлади

Zamin.uz

Хитойда ота ва унинг 6 ёшли ўғлининг эзгу ташаббуси ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчиларнинг эътиборини қозонди. Улар ҳар дам олиш кунлари сайёҳлар ташлаб кетган пластик чиқиндиларни йиғиш учун тоғларга йўл олади.

Маълум бўлишича, бу одат дастлаб боланинг телефондан ортиқча фойдаланишини камайтириш мақсадида бошланган.

Бироқ вақт ўтиши билан оддий машғулот табиатни асраш, меҳнатсеварлик ва экологик масъулиятни фарзандга амалда сингдирадиган оилавий анъанага айланган.

Ота ва ўғил ҳар сафар тоғ йўллари бўйлаб сайр қилиб, йўлаклар ва дам олиш масканларида қолдирилган пластик идиш ҳамда бошқа чиқиндиларни йиғиб чиқади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish