Жон Терри: Англия терма жамоаси таркиб жиҳатидан Аргентинадан кучлироқ

Zamin.uz

Англия терма жамоасининг собиқ сардори ва Челси афсонаси Жон Терри Жаҳон чемпионати ярим финали олдидан кутилмаган баёнот билан чиқди.

Унинг фикрича, Англия таркиби ҳозирги кунда амалдаги жаҳон чемпионлари ҳисобланган Аргентина терма жамоасидан ҳар бир позицияда устунроқ ҳисобланади.

Ушбу учрашув нафақат икки гранд жамоанинг тўқнашуви, балки Томас Тухел бошчилигидаги янги даврнинг энг жиддий синови бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

FIFA Подкаст дастурида меҳмон бўлган Терри жанубий америкаликлар сафида Лионель Месси каби юлдуз борлигига қарамай, "уч шерлар"да хавотирга ўрин йўқлигини таъкидлади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish