Шоир Икром Отамурод 75 ёшида вафот этди

Zamin.uz

Ўзбекистон хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Икром Отамурод вафот этди. Бу ҳақда 12 июль куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.

Уюшма марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва ижодкорнинг мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдириб, унинг ўзбек адабиёти равнақига қўшган хизматларини юксак эътироф этди.

Икром Отамурод 1951 йилда Қашқадарё вилояти Касби туманининг Касби қишлоғида таваллуд топган.

Ўрта мактабни тамомлагач, 1969–1974 йилларда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетида таҳсил олган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish