Zamin.uz
Актриса Ҳувайдо Жумаева "Sevda’s TV"га берган интервюсида ижодий фаолиятининг илк йиллари, орзулари ва бошидан кечирган қийинчиликлари ҳақида самимий фикр билдирди.
Санъаткорнинг айтишича, у ёшлигида комик актриса бўлишни эмас, аксинча, жиддий ва романтик образларни гавдалантиришни орзу қилган. "Пешонага ёзилгани бўлар экан. Мен комик актриса бўламан, деб ҳеч ўйламагандим.
Аслида Кумуш, Жулетта каби қаҳрамонларни ижро этадиган актриса бўлишни истардим. Аммо чучварани хом санаган эканман. Гавда тузилиши, характер, ташқи қиёфа — буларни устозлар яхшироқ баҳолайди.
Охир-оқибат, одамнинг тақдирида нима ёзилган бўлса, ўша бўлар экан", — деди у. Ҳувайдо Жумаева талабалик ва фаолиятининг дастлабки йилларида осон бўлмаган синовларни бошдан кечирганини ҳам яширмади.
To‘liq maqolani o‘qing