Х ижтимоий тармоғи алгоритмларини ўзгартирди: Энди платформа камроқ “жанг майдони”га айланади

Zamin.uz

Илон Маскка тегишли Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар ўртасидаги мулоқот сифатини яхшилаш ва платформадаги агрессив муҳитни камайтириш мақсадида ўз алгоритмларига муҳим ўзгартириш киритди.

Эндиликда тизим фойдаланувчининг ўзаро обуна бўлган дўстлари (мутуалс) томонидан қолдирилган пост ва изоҳларга кўпроқ устуворлик беради. Бу ҳақда компаниянинг маҳсулотлар бўйича раҳбари Никита Биер маълум қилди.

Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради. Никита Биернинг таъкидлашича, аввалроқ алгоритмларда ушбу муҳим маълумотлар ҳисобга олинмаган, натижада фойдаланувчиларнинг яқин танишлари қолдирган изоҳлар пастга тушиб кетган.

Бу эса изоҳлар бўлимини нотаниш одамлар бир-бири билан тортишадиган “жанг майдони”га айлантириб қўйган эди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish