Zamin.uz
Тошкент вилояти Зангиота туманида тадбиркордан пул талаб қилингани билан боғлиқ ҳолат фош этилди.
Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, солиқ текшируви ортидан тадбиркорга жарима билан боғлиқ “муаммони ҳал қилиб бериш” эвазига 1000 АҚШ доллари сўралган.
Текширув Чинни бозордаги дўконда ўтказилган ДХХ маълум қилишича, Зангиота туманида халқ орасида Чинни бозор номи билан танилган “Хўжалик моллари ва ҳунармандлар савдо комплекси”да фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг дўконида солиқ текшируви ўтказилган.
Текширув давомида тадбиркор савдо тушумларини мобил иловалар орқали шахсий банк картасига қабул қилгани, аммо ушбу маблағларни тадбиркорлик ҳисоб рақамига кирим қилмагани аниқлангани айтилмоқда.
To‘liq maqolani o‘qing