Трампдан кутилмаган юриш: АҚШ Ҳўрмузни назоратга олиб 20 %лик тариф жорий этди

Zamin.uz

Яқин Шарқда уруш олови янада кучли аланга олди. АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ назоратга олиши ва у ердан ўтадиган барча кемаларга 20 фоизлик бож жорий этишини эълон қилди.

Бунга жавобан Эрон бўғозни ёпиш ва АҚШ базаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилмоқда. Zamin.uz ушбу глобал инқироз ва Эрон атрофидаги ҳарбий тўқнашувларнинг энг сўнгги тафсилотларини тақдим этади.

«Энди АҚШ бўғоз қўриқчиси бўлади» — Трампнинг баёноти 13 июль куни Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида дунё иқтисодиёти ва логистикасига жиддий таъсир кўрсатадиган баёнот билан чиқди.

Унга кўра, Америка Қўшма Штатлари дунёдаги энг муҳим денгиз йўлларидан бири устидан назоратни ўз қўлига олади. «Биз Ҳўрмуз бўғозини назоратга олмоқдамиз. Энди АҚШ Ҳўрмуз бўғозининг қўриқчиси бўлади», — деб ёзди Трамп.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish