Zamin.uz
Германиянинг Дрезден аэропортида содир бўлган ғайриоддий ҳодиса бир неча авиарейслар жадвалига таъсир кўрсатди. Учиш-қўниш йўлагида қуён пайдо бўлиши оқибатида учта самолёт ўз вақтида қўна олмади.
Bild нашрининг хабар беришича, ҳаво кемалари қўнишга тайёрланаётган вақтда учиш-қўниш йўлагида қуён пайдо бўлган.
Ҳодиса натижасида ҳайвон нобуд бўлган, аммо хавфсизлик талаблари асосида аэропортда махсус текширув ишлари бошланган.
Шу сабабли Ганновердан келган Cessna ҳамда Барселонадан парвоз қилган Airbus A321 самолётлари қарийб ярим соат давомида аэропорт устида айланиб туришга мажбур бўлди.
To‘liq maqolani o‘qing