11 миллиард долларга қурилаётган сирли орол нимаси билан ажралиб туради?

Zamin.uz

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида умумий қиймати қарийб 10,9 миллиард доллар бўлган улкан лойиҳа — инсон саломатлиги ва фаровон турмушига мўлжалланган Фаҳид ороли барпо этилмоқда.

Лойиҳани 2029 йилда тўлиқ фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Лойиҳа Абу Даби ҳукуматига қарашли Aldar Development компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

Компания вакиллари таъкидлашича, оролдаги ҳар бир бино, инфратузилма ва ҳудуд инсоннинг жисмоний ҳамда руҳий саломатлигига ижобий таъсир кўрсатишини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилган.

2,7 миллион квадрат метр майдонни эгаллайдиган оролда 6 мингдан зиёд турар жой, замонавий квартиралар, премиум виллалар, савдо нуқталари, пляж клублари ва сув спорти марказлари барпо этилади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish