Zamin.uz
Сурхондарё вилоятида кузатилаётган кучли иссиқлар сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинча чеклов жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, қарор автомобиль йўллари қопламасини сақлаб қолиш, уларнинг муддатидан олдин шикастланиши ва деформацияга учрашининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, вилоятда кундузи ҳаво ҳарорати 42–44 даражагача, айрим ҳудудларда эса бундан ҳам юқори кўрсаткичларга етиши кузатилмоқда.
Бундай шароитда асфалт қопламаси ҳарорати 70–80 даражагача қизиб, унинг юк кўтариш қобилияти пасаяди.
To‘liq maqolani o‘qing