Zamin.uz
Ўзбекистон Олий суди диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи деб топилган интернет манбалари ва контентларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 2026 йил 13 июль ҳолатига кўра, тақиқланган манбалар сони 1 915 тага етган. Уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш қонунчиликка мувофиқ тақиқланган.
Янгиланган рўйхатга турли ижтимоий тармоқлардаги саҳифа, канал ва аккаунтлар ҳам киритилган.
Жумладан: Facebook — 276 та саҳифа; Telegram — 886 та канал ва гуруҳ; Instagram — 405 та профил; YouTube — 202 та канал; «Одноклассники» — 44 та саҳифа; TikTok — 68 та аккаунт; Threads — 1 та профил; веб-сайтлар ва бошқа интернет манбалари — 33 та.
To‘liq maqolani o‘qing