Zamin.uz
95 ёшли металлург, меҳнат фахрийси Ҳамид Андаев Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувда электромобил совғасига сазовор бўлди.
Учрашув давомида отахоннинг самимий ва ҳаётий нутқи йиғилганлар томонидан узоқ олқишлар билан кутиб олинди.
Сўзга чиққан Ҳамид Андаев ўзининг меҳнат фаолиятини эслаб, 1955 йил 15 март куни ҳарбий хизматдан қайтгач дарҳол иш бошлаганини ва 2003 йил 10 августгача узлуксиз меҳнат қилганини айтди.
"Эски ишчилардан битта ўзим қолдим. 1955 йил 15 мартда армиядан келиб, тўғри ишга кирганман. 2003 йил 10 августгача ишлаб, умримизни меҳнатга бағишладик. Худодан тилайманки, сизга менинг ёшимни берсин, бақувват бўлинг.
To‘liq maqolani o‘qing