Zamin.uz
АҚШнинг Шимолий Каролина штатида яшовчи 82 ёшли Жоан Ривет уйида содир бўлган бахтсиз ҳодисадан кейин тўққиз кун давомида ванна ичида ҳаракатлана олмай қолди.
Шунга қарамай, у фавқулодда иродаси ва топқирлиги туфайли тирик қолишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда The Mountaineer нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 1 июнь куни Шарлотта шаҳридан тахминан 240 километр узоқликда, Смоки тоғлари этагида жойлашган Клайд шаҳрида содир бўлган.
Жоан Ривет ухлашга тайёрланаётган вақтда ҳаммомда қоқилиб кетиб, орқа томони билан ваннага йиқилган. Йиқилиш оқибатида душ пардаси йиртилиб кетган, темир таёқча эса унинг устига тушган.
To‘liq maqolani o‘qing