Zamin.uz
АҚШнинг Нью-Йорк штатига қарашли Лонг-Айленд ҳудудида кетма-кет қайд этилаётган икки хил юқумли касаллик соғлиқни сақлаш мутахассисларини жиддий хавотирга солмоқда.
Ҳудудда кучли ич кетишига сабаб бўлувчи циклоспориаз паразити аниқланаётган бўлса, яна бир томондан салмонелла бактерияси билан боғлиқ алоҳида касалланиш ҳолатлари туфайли ўнлаб фуқаролар шифохонага ётқизилган.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари маълумотига кўра, Нассау округида циклоспориаз билан касалланишнинг 17 та ҳолати расман тасдиқланган.
Мутахассислар нинг таъкидлашича, ушбу паразит асосан импорт қилинган мева ва сабзавотлар орқали юқади ҳамда беморларда бир ойдан ортиқ давом этиши мумкин бўлган кучли ич кетишини келтириб чиқаради.
To‘liq maqolani o‘qing