Zamin.uz
Англия терма жамоаси сардори Гарри Кейн Жаҳон чемпионати ярим финали олдидан жамоа ичидаги муҳит бузилгани ҳақидаги хабарларни кескин рад этди.
Аргентина билан бўладиган ҳал қилувчи баҳс арафасида ҳужумчи ОАВни сунъий равишда бўлиниш келтириб чиқаришга уринаётганликда айблаб, футболчилар ва мураббийлар штаби ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқлигини таъкидлади.
Бу ҳақда Goal.com хабар беради. Вазият чорак финалда Норвегия устидан қозонилган ғалабадан сўнг кескинлашган эди.
Ўшанда бош мураббий Томас Тухель жамоа ўйинидан мутлақо норози эканини ва инглизларга шунчаки омад кулиб боққанини очиқчасига айтган.
To‘liq maqolani o‘qing