Дунёдаги илк қуёш энергиясида юрувчи поезд сайёҳларни ҳайратга солмоқда

Zamin.uz

Аргентинада Лотин Америкасидаги илк қуёш энергиясида ҳаракатланувчи поезд сайёҳларга нафақат экологик саёҳат, балки 10 минг йиллик тарихга эга маданий йўлак бўйлаб ноёб сафарни ҳам тақдим этмоқда.

Бу ҳақда BBC хабар берди. 2024 йил июнь ойида ишга туширилган Quebrada Solar Train Аргентинанинг Жужуй вилоятидаги XIX аср темир йўлини қайта жонлантирди.

Поезд 42 километрлик йўналиш бўйлаб Волкан, Тумбая, Пурмамарка, Маймара ва Тилкара каби қадимий қишлоқларни боғлайди. Маршрут давомида у Инкаларнинг машҳур Qhapaq Ñan йўл тармоғининг бир қисми орқали ҳам ўтади.

Соатига тахминан 33 километр тезликда ҳаракатланувчи поезд Анд тоғлари, ранг-баранг қоялар ва маҳаллий аҳоли яшайдиган қишлоқлар орасидан деярли шовқинсиз ўтади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish