Дунёдаги илк қуёш энергиясида юрувчи поезд сайёҳларни ҳайратга солмоқда

Дунёдаги илк қуёш энергиясида юрувчи поезд сайёҳларни ҳайратга солмоқда

Аргентинада Лотин Америкасидаги илк қуёш энергиясида ҳаракатланувчи поезд сайёҳларга нафақат экологик саёҳат, балки 10 минг йиллик тарихга эга маданий йўлак бўйлаб ноёб сафарни ҳам тақдим этмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

2024 йил июнь ойида ишга туширилган Quebrada Solar Train Аргентинанинг Жужуй вилоятидаги XIX аср темир йўлини қайта жонлантирди. Поезд 42 километрлик йўналиш бўйлаб Волкан, Тумбая, Пурмамарка, Маймара ва Тилкара каби қадимий қишлоқларни боғлайди. Маршрут давомида у Инкаларнинг машҳур Qhapaq Ñan йўл тармоғининг бир қисми орқали ҳам ўтади.

Соатига тахминан 33 километр тезликда ҳаракатланувчи поезд Анд тоғлари, ранг-баранг қоялар ва маҳаллий аҳоли яшайдиган қишлоқлар орасидан деярли шовқинсиз ўтади. Йўл давомида сайёҳлар Етти рангли тоғ, қадимий инка йўллар, маҳаллий бозорлар ва археологик ёдгорликлар билан танишиш имконига эга бўлади.

Tog'lar fonidagi bekatda oq va to'q sariq rangli sayyohlik poyezdi turibdi.

Лойиҳа фақат экологик транспорт сифатида эмас, балки маҳаллий аҳоли турмушини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳам амалга оширилган. Расмийлар фикрича, поезд сайёҳлар оқимини кўпайтириб, қишлоқларда янги иш ўринлари яратади ва ёшларни ўз аждодлари юртини тарк этмасдан яшаш ҳамда меҳнат қилишга ундайди.

Маршрут давомида меҳмонлар Анд халқларининг Пачамама (Она Ер)га ҳурмат, ўзаро ёрдам ва табиат билан мувозанатда яшаш каби анъаналари билан ҳам яқиндан танишади. Шунингдек, маҳаллий ҳунармандчилик, лама жунидан тўқилган буюмлар, миллий таомлар ва минг йиллардан буён сақланиб келаётган урф-одатлар саёҳатнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Мутахассислар таъкидлашича, қуёш энергиясида ҳаракатланувчи мазкур поезд экологик тоза транспорт имкониятларини кенгайтириш билан бирга, Аргентинадаги энг қадимий маданий ҳудудлардан бирининг тарихи ва меросини дунёга янада кенгроқ танитишга хизмат қилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар