Zamin.uz
Франция терма жамоаси ЖЧ-2026 яримфинали олдидан асосий юлдузи Килиан Мбаппе ҳолати бўйича хавотирли вазиятга тушди. RMC Sport маълумотига кўра, ҳужумчи Испанияга қарши ҳал қилувчи ўйингача тўлиқ соғайишга улгурмаган.
Товондаги оғриқ ҳали ҳам бор Мбаппе Марокашга қарши чорак финал учрашувида ўнг товонидаги оғриқ сабаб ўйинни охиригача давом эттира олмаганди. У 77-дақиқада алмаштирилган.
Ўша баҳсда Франция 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва яримфиналга йўл олди. Аммо ғалаба ортидан Дидье Дешам учун янги бош оғриқ пайдо бўлди: Мбаппенинг жисмоний ҳолати.
Хабарларга кўра, ҳужумчи жамоадан алоҳида машғулот ўтказган ва тўп билан ишламаган.
To‘liq maqolani o‘qing