13 финал, 13 умид: қизларимиз Жакартада олтин медаллар учун рингга чиқади

Zamin.uz

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтаётган бокс бўйича U19 ва U23 Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. 15 июль куни Ўзбекистоннинг 13 нафар боксчи қизи қитъа чемпионлиги учун рингга кўтарилади.

Жакартада катта финал куни Ўзбекистон Бокс федерацияси хабарига кўра, эртага ҳар икки ёш тоифасида қизлар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтади. Финал баҳслари Тошкент вақти билан соат 11:00 дан старт олади.

Жанглар вақти тақдирлаш маросимлари ва мусобақа дастуридаги ўзгаришларга қараб силжиши мумкин. Бу кун ўзбек бокси учун катта синов бўлади.

Чунки бир кунда 13 та финал — бу шунчаки рақам эмас, балки 13 та олтин медаль имконияти. U19: олти нафар боксчимиз финалда U19 ёш тоифасида Ўзбекистон шарафини 6 нафар боксчи қиз ҳимоя қилади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish