Zamin.uz
Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистон мобил операторларининг SIM карталаридан фойдаланаётган фуқароларни аниқлаш бўйича кенг қамровли рейдларни бошлади.
Бу ҳақда “Озодлик” радиоси хабар тарқатди. Маълум қилинишича, текширувлар асосан Тошҳовуз вилоятидаги 60 дан ортиқ аҳоли пунктида ўтказилмоқда.
Сўнгги кунларда Диовар қишлоғида бир нечта оиладан Ўзбекистонга тегишли SIM карталар мусодара қилингани айтилмоқда. Айрим ҳолатларда қонунбузарларга огоҳлантириш билан чекланилган.
Аммо аксарият ҳолларда хорижий мобил алоқа хизматларидан фойдаланишда гумон қилинган шахсларга катта миқдорда жарима ёки ҳатто қамоқ жазоси қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.
To‘liq maqolani o‘qing