Zamin.uz
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи боланинг оғзига латта тиқиб, унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани акс этган ҳолат жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Кейинчалик мазкур воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида ҳам хабар берилган. Энди эса ушбу ҳодисадан сўнг “Rayyan Kids Land” номли боғчанинг фаолияти расман тўхтатилди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари ахборот берди.
Маълум қилинишича, бугун — 14 июль куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жавобгар сифатида жалб этилган “Rayyan Kids Land” оилавий корхонасига нисбатан нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун берилган лицензияни бекор қилиш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилди.
To‘liq maqolani o‘qing