Zamin.uz
Қашқадарё вилоятида тулки тирнаган фуқаронинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Шу билан бирга, айрим саҳифаларда бир оиланинг уч нафар аъзосида қутуриш касаллиги аниқлангани ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу хабарларни рад этиб, расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Китоб туманида яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро 10 июль куни хавфли юқумли касаллик гумони билан шифохонага ётқизилган.
Эпидемиологик текширувлар давомида уни тахминан бир ой аввал тулки боласи тирнагани маълум бўлган. Афсуски, бемор 11 июль куни вафот этган.
To‘liq maqolani o‘qing