Англия ва Аргентина ўртасидаги ярим финал баҳсини Лионель Месси учун «омадли» ҳакам бошқаради

Zamin.uz

FIFA расмий равишда Жахон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Англия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги марказий учрашувга ҳакамлар бригадасини тайинлади.

Атланта шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу муросасиз баҳсни америкалик тажрибали ҳакам Исмаил Эльфат бошқариб борадиган бўлди.

Мазкур тайинлов футбол жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотмоқда, сабаби Эльфат Лионель Месси учун ўзига хос «омад келтирувчи» ҳакам ҳисобланади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Goal.com нашри хабарига кўра, 44 ёшли MLS ҳаками бошқарган барча бешта учрашувда Лионель Месси жамоалари 100 фоизлик ғалаба кўрсаткичини қайд этган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish