Бурак Ўзчивитнинг пляждаги сурати мухлисларни баҳсга солди

Zamin.uz

Туркиялик машҳур актёр Бурак Ўзчивит Бодрумда оиласи билан дам олаётган вақтида папараццилар объективига тушди.

Пляжда олинган суратлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, мухлислар ва интернет фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кадрларда актёрнинг аввалги спортча қомати ўзгаргани, қорни катталашгани кўринган. Бу ҳолатдан сўнг айрим интернет фойдаланувчилари уни ўзини парвариш қилмаётгани ва ортиқча вазн тўплагани учун кескин танқид қилди.

Ижтимоий тармоқларда «Қани ўша идеал қомат?», «Ўзини бутунлай ташлаб қўйибди» каби изоҳлар кўпайди. Бироқ актёрнинг мухлислари бу танқидларга қўшилмади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish