Zamin.uz
АҚШнинг Нью-Йорк штати сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши фонида йирик маълумотлар марказлари (дата-сентер) қурилишини вақтинча тўхтатган биринчи штатга айланди.
Штат губернатори Катй Ҳочул томонидан имзоланган фармон энергия ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида янги лойиҳаларга рухсатномалар беришни чеклаб қўйди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ушбу қарор қуввати 50 мегаватт ёки ундан юқори бўлган йирик лойиҳаларга дахлдор бўлиб, ҳозирда ўндан ортиқ қурилиш жараёнларига таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Ixbt.com маълумотларига кўра, Нью-Йорк атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаменти ҳали якунланмаган барча лойиҳалар бўйича рухсатнома беришни тўхтатган.
To‘liq maqolani o‘qing