Zamin.uz
Мадриднинг “Реал” клубида Жозе Моуринью даври янги тактик ғоя билан бошланиши мумкин. Хабарларга кўра, португалиялик мутахассис жамоани икки таянч яримҳимоячига асосланган 4-2-3-1 схемасида ўйнатишни режалаштирмоқда.
Моуринью 4-2-3-1 схемасига тўхталди Журналист Марио Кортегана тарқатган маълумотларга кўра, Жозе Моуринью “Реал”да асосий тактик схема сифатида 4-2-3-1 вариантни кўрмоқда.
Бу тизимда жамоа ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозанат сақлаши керак бўлади. Айниқса, марказдаги икки таянч яримҳимоячи роли ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Моуринью услубида бу бежиз эмас: у одатда аввал ҳимоя барқарорлигини таъминлайди, кейин юлдузлар учун ҳужумда эркинлик очади.
To‘liq maqolani o‘qing