Zamin.uz
Москва шаҳар транспорт тизими рақамлаштириш йўлида навбатдаги муҳим қадамни ташлади.
Иккинчи Москва марказий диаметри (МКД-2) бекатларида йўловчилар учун биометрик маълумотлар, яни юзни таниш технологияси орқали йўл ҳақини тўлаш тизими расман ишга туширилди.
Бу янгилик шаҳар транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш стратегиясининг бир қисмидир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Москва мери ва ҳукумати расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳозирда МКД-2 йўналишидаги 25 та бекатда жами 118 та турникет ушбу тизимга уланган.
To‘liq maqolani o‘qing