Zamin.uz
Google компанияси ўзининг тасвирларни қидириш хизмати — Google Имагес ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан платформани тубдан янгилашга қарор қилди.
Эндиликда ушбу сервис шунчаки қидирув воситаси эмас, балки фойдаланувчиларнинг қизиқишларига мос равишда янгиланиб турадиган динамик галереяга айланади.
Бу ўзгариш Google платформасини машҳур Pinterest ижтимоий тармоғига ўхшатиб қўяди ва фойдаланувчиларнинг сайтда кўпроқ вақт ўтказишини таъминлайди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ixbt.com маълумотига кўра, янгиланган Google Имагес фойдаланувчининг кўришлар тарихи ва қизиқишларидан келиб чиқиб шаклланадиган "Фор Ёу" (Сиз учун) бўлимига эга бўлади.
To‘liq maqolani o‘qing