Zamin.uz
АҚШнинг ҳашаматли электромобиллар ишлаб чиқарувчи Lucid Моторс компанияси ўзининг банкротлик йўқасида эканлиги ва Чаптер 11 (тўловга қобилиятсизликдан ҳимояланиш) жараёнини бошлашни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни қатъиян рад этди.
Компания раҳбарияти тарқалган маълумотларни асоссиз деб атаб, ҳозирда молиявий барқарорликни сақлаб қолиш учун етарли ресурсларга эга эканини таъкидламоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
TechCrunch нашрига берган интервюсида Lucid Моторс алоқалар бўйича бош директори Никк Творк ушбу миш-мишларни "мутлақо ёлғон" деб баҳолади.
Унинг сўзларига кўра, компаниянинг сўнгги чораклик ҳисоботлари операцион фаолиятни келаси йилнинг ўрталарига қадар давом эттириш учун етарли ликвидлик мавжудлигини кўрсатади.
To‘liq maqolani o‘qing