Zamin.uz
Россиянинг Роскосмос давлат корпорацияси ва АҚШнинг NASA аэрокосмик агентлиги Халқаро коинот станцияси (ХКС) фаолиятини 2030-йил якунига қадар давом эттириш бўйича расмий келишувга эришди.
Ушбу қарор глобал илмий ҳамжамият учун муҳим аҳамиятга эга бўлииб, инсониятнинг коинотдаги энг йирик лабораторияси яна бир неча йил хизмат қилишини кафолатлайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мазкур келишув ҳақида Роскосмос бош директори ўринбосари Дмитрий Баканов «Soyuz MS-29» бошқариладиган кемасининг ХКС билан муваффақиятли туташувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълйм қилди.
Аввалроқ томонлар станциядан фойдаланиш муддатини камида 2028-йилгача деб белгилаган эди, бироқ янги музокаралар натижасида бу муддат яна икки йилга узайтирилди.
To‘liq maqolani o‘qing