35 млн сўмлик олтинни гиламга "сингдириб" олиб чиқмоқчи бўлган ишчи фош этилди

Zamin.uz

Зарафшон шаҳридаги олтин заводида ишчи қимматбаҳо металлни корхонадан олиб чиқишга урингани фош этилди. Ҳолат суд ҳукмида келтирилган маълумотлар асосида маълум бўлган, деб хабар беради Kun.uz .

36 ёшли завод ходими тегирмон машинисти бўлиб ишлаган. У таркибида олтин ва кумуш мавжуд бўлган бўтанани 2 та гилам бўлагига тўйинтириб, ташқарига олиб чиқмоқчи бўлган.

Корхонанинг тартибот бўлими ходимлари уни ўз вақтида тўхтатган. Кейинги текширувда гилам бўлакларидан 4 килограммдан зиёд маъданли қум аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қум таркибида қарийб 19 грамм олтин ва 4 грамм кумуш бўлган. Уларнинг қиймати 35 млн сўм атрофида баҳоланган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish