35 млн сўмлик олтинни гиламга "сингдириб" олиб чиқмоқчи бўлган ишчи фош этилди

1 дақиқа ўқиш1.8K
35 млн сўмлик олтинни гиламга "сингдириб" олиб чиқмоқчи бўлган ишчи фош этилди

Зарафшон шаҳридаги олтин заводида ишчи қимматбаҳо металлни корхонадан олиб чиқишга урингани фош этилди. Ҳолат суд ҳукмида келтирилган маълумотлар асосида маълум бўлган, деб хабар беради Kun.uz.

36 ёшли завод ходими тегирмон машинисти бўлиб ишлаган. У таркибида олтин ва кумуш мавжуд бўлган бўтанани 2 та гилам бўлагига тўйинтириб, ташқарига олиб чиқмоқчи бўлган.

Корхонанинг тартибот бўлими ходимлари уни ўз вақтида тўхтатган. Кейинги текширувда гилам бўлакларидан 4 килограммдан зиёд маъданли қум аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қум таркибида қарийб 19 грамм олтин ва 4 грамм кумуш бўлган. Уларнинг қиймати 35 млн сўм атрофида баҳоланган.

Суд ишчини ўғирликка суиқасд қилганликда айбли деб топиб, унга 4 млн 120 минг сўм жарима тайинлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?