Zamin.uz
Қирғизистон президенти Садир Жапаров қизи Жанайим билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда тарқалган гапларга муносабат билдирди.
Гап Жанайимнинг "Алтин балалик" реабилитация марказида болаларга совғалар тарқатгани акс этган видео ҳақида бормоқда.
Жапаровнинг айтишича, бу ҳолат пиар эмас ва қизини сиёсатга олиб киришга уриниш сифатида талқин қилинмаслиги керак. "Бу пиар эмас ва уни сиёсатга жалб қилишга уриниш ҳам эмас.
Олдин айтганимдек, мен ўз фарзандларим ва яқинларимни сиёсатга ҳам, давлат ишларига ҳам аралаштирмайман. Агар шундай уринишлар бўлганида, бу ҳақда аллақачон маълум бўларди", деди президент.
To‘liq maqolani o‘qing