Zamin.uz
Компьютер технологиялари оламида кутилмаган янгилик юз берди: PlayStation 5 консолининг асоси ҳисобланган AMD БК-250 платасидаги чекловларни олиб ташлаш ва уни тўлиқ қувватли ўйин компьютерига айлантириш йўли топилди.
Бу кашфиёт атиги 250-300 доллар эвазига замонавий ўйин приставкаларидан ҳам кучлироқ тизим йиғиш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
AMD БК-250 платаси аслида криптовалюта майнинги учун мўлжалланган бўлиб, у PlayStation 5 консолларида ишлатиладиган APУ (процессор ва видеокарта жамланмаси)нинг бироз қисқартирилган варианти ҳисобланади.
Стандарт ҳолатда ушбу платадаги график процессор 1536 та оқимли процессорга эга, ваҳоланки PS5 консолида бу кўрсаткич 2304 тани ташкил этади.
To‘liq maqolani o‘qing