Zamin.uz
Буюк Британия ҳукумати вояга етмаган ёшларнинг руҳий саломатлигини ҳимоя қилиш ва уларнинг ижтимоий тармоқларга боғланиб қолишининг олдини олиш мақсадида кескин чораларни эълон қилди.
Янги тартибга кўра, 16 ва 17 ёшли ўсмирлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда тунги «комендантлик соати» жорий этилади.
Бу чора ёшларнинг уйқу режимини яхшилаш ва уларни онлайн платформаларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Расмий маълумотларга кўра, эндиликда 16 ва 17 ёшли фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқлар тунги соат 00:00 дан тонгги 06:00 га қадар сукут бўйича (дефаулт) блокланади.
To‘liq maqolani o‘qing