Zamin.uz
ЖЧ-2026 чорак финалида тўхтаган Норвегия терма жамоаси ватанида қаҳрамонларча кутиб олинди. Осло кўчаларига ўн минглаб мухлислар чиқди, маросимда валиаҳд шаҳзода Хокон ҳам иштирок этди.
Чорак финал — мағлубият эмас, тарихий натижа Норвегия терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги юришини чорак финалда якунлади.
Аммо мамлакатда бу натижа мағлубият сифатида эмас, миллий футбол тарихидаги катта қадам сифатида қабул қилинди. Скандинавлар плей-оффда Бразилияни мағлуб этиб, бутун дунёни ҳайратда қолдирганди.
Айнан шу ғалаба Норвегиянинг мундиалдаги иштирокини тарихий даражага олиб чиқди. Чорак финалда Англияга қарши тўхташ оғриқли бўлса-да, мухлислар учун жамоа аллақачон ўз вазифасини бажариб бўлган эди.
To‘liq maqolani o‘qing