Zamin.uz
Франция терма жамоаси ЖЧ-2026 яримфиналида Испанияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, финал йўлланмасидан маҳрум бўлди.
Учрашувдан кейин Дидье Дешам ҳакамлик бўйича саволлар борлигини яширмади, аммо мағлубиятни фақат ҳакам қарорлари билан боғлашдан тийилди.
“Ҳакам яримфинал даражасида ишладими?” Дешам L'Équipe’га берган изоҳида мағлубиятдан кейин ҳакамликни танқид қилиш ноқулай кўринишини тан олди. Аммо у барибир ўйинни бошқарган ҳакамнинг савияси бўйича савол қўйди.
“Агарда бирор нима десам, нолиётган одамдек кўринаман, чунки биз ютқаздик. Аммо мен сўрайман: ҳакам жаҳон чемпионати яримфинали даражасида ишини уддалай олдими?” — деди Дешам.
To‘liq maqolani o‘qing