Zamin.uz
15 июль куни Қирғиз Республикаси ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилди. Ер силкиниши Фарғона вилоятида 2–3 балл атрофида қайд этилди.
Маълумотларга кўра, зилзила маҳаллий вақт билан соат 11:16 да Қирғизистоннинг Боткен вилоятида рўй берган. Ер силкинишининг магнитудаси 3,0 баллни, ўчоқ чуқурлиги эса 5 километрни ташкил этган.
Мутахассислар қайд этишича, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан тахминан 265 километр жануби-шарқда жойлашган. Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудига ҳам таъсир кўрсатиб, Фарғона туманида 2–3 балл куч билан ҳис қилинган.
To‘liq maqolani o‘qing