BYD компанияси Toyota тахтига кўз тикмоқда: АҚШ бозорига эҳтиёж йўқ

Zamin.uz

Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича етакчиси ҳисобланган BYD компанияси яқин йиллар ичида дунёнинг энг йирик автоишлаб чиқарувчисига айланишни мақсад қилган.

Компания раҳбарияти ушбу маррага эришиш учун ҳатто дунёдаги энг йирик автомобил бозорларидан бири бўлган АҚШга киришни ҳам шарт деб ҳисобламайди.

Бу ҳақда Финансиал Times нашри BYD халқаро бўлинмаси раҳбари Стелла Ли баёнотига таяниб хабар бермоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компаниянинг стратегик режаларига кўра, BYD яқин беш йил ичида савдо ҳажми бўйича Япониянинг Toyota концернини ортда қолдириб, жаҳон рейтингида биринчи ўринга кўтарилмоқчи.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish