Наманганда чўмилган 27 ёшли йигит чўкиб кетди

Zamin.uz

Наманган вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида яна бир ачинарли ҳодиса юз берди. Чўмилиш вақтида 27 ёшли йигит сувга чўкиб кетгани ҳақида хабар берилди.

Маълум қилинишича, марҳум 1999 йилда туғилган бўлиб, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшаган.

У Наманган туманидаги “Оқ ер” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Сирдарё дарёсида чўмилаётган вақтда эҳтиётсизлик оқибатида сувга ғарқ бўлган.

Ҳодиса ҳақида 12 июль куни соат 18:26 да 112 ягона қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Шундан сўнг воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар хизмати қутқарувчилари жалб этилган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish