Zamin.uz
Россиянинг Челябинск шаҳрида ёнилғи қуйиш шохобчасида навбат талаши қонли можарога айланди. Ҳодиса оқибатида бир киши ўқ еб, шифохонага олиб кетилди.
Маълум қилинишича, воқеа Луценко кўчасида жойлашган ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган. Дастлаб ҳайдовчилардан бири навбатни бузиб, автомобилга бензин қуйдиришга уринган.
Бу эса бошқа мижозларнинг эътирозига сабаб бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, баҳс қисқа вақт ичида жанжалга айланиб, ҳайдовчилардан бири травматик қуролдан ўқ узган.
Натижада навбатда турган эркак қорин қисмига жароҳат олган. «Навбатга амал қилишини сўрадик, аммо у рози бўлмади. Машиналарда болалар ҳам бор эди.
To‘liq maqolani o‘qing