Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли энг юқори даражага чиқди

Zamin.uz

Ўзбекистон ягона энергетика тизимида электр энергияси истеъмоли бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Ёзги истеъмол илк бор қиш мавсумидаги максимумдан ошиб, 284 млн кВ·соатга етди.

Бу аввалги ёзги энг юқори кўрсаткичдан 1,94 фоиз кўп. Шунингдек, у жорий йил январ ойида қайд этилган қишки рекорддан 1 млн кВ·соатга юқори.

14 июль куни электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 287,3 млн кВ·соатни ташкил этди. Бу кўрсаткич ҳам қишки даврдаги ишлаб чиқариш ҳажмидан юқори бўлган.

Тармоқлардаги юклама ошгани сабаб авария-таъмирлаш бригадалари кучайтирилган иш режимига ўтказилди. Тошкентнинг бешта туманидаги носозликлар тезкор бартараф этилди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish