Жавоҳир ва Бибисоранинг футболкалари ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди

Zamin.uz

Қозоғистонлик таниқли шахматчи Бибисора Асаубаева ва ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров бу сафар ноодатий образлари билан мухлислар эътиборини тортди.

Икки ёш шахмат юлдузи бир-бирининг сурати туширилган футболкаларда кўриниш бериб, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бибисора Асаубаева ўзининг Instagram саҳифасида Жавоҳир Синдоров билан тушган қўшма суратларни эълон қилди.

Суратларда Асаубаева Жавоҳир Синдоровнинг сурати ҳамда «Менинг севимли гроссмейстерим» деган ёзув туширилган футболкани кийган бўлса, Жавоҳир Синдоров эса Бибисоранинг сурати жойлаштирилган ва «Яна бир “малика”ни қўлга киритдим» деган ёзув битилган футболкада кўриниш берди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish