Zamin.uz
Индонезия пойтахти Жакартада ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон қизлари катта натижа қайд этди.
U19 тоифасида вакилларимиз 4 та олтин ва 2 та кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Жакартадаги рингда ўзбекча характер Ўзбекистонлик қизлар чемпионатда 10 та вазн тоифасининг 8 тасида иштирок этди. Шунга қарамай, терма жамоамиз 6 та медаль жамғариб, қитъада энг кучли жамоага айланди.
Бу натижа фақат медаллар сони билан эмас, сифат билан ҳам аҳамиятли. 6 та медалнинг 4 таси олтин экани қизларимиз финалларда қанчалик ишончли ҳаракат қилганини кўрсатади.
To‘liq maqolani o‘qing