Европадаги рекорд иссиқликнинг асл сабаби маълум бўлди

Zamin.uz

Европада кузатилаётган рекорд даражадаги иссиқ об-ҳавонинг асосий сабаби чўл ҳудудларидан кириб келаётган кучли субтропик антициклонлар экани маълум қилинди.

Иқлимшунос олимларнинг таъкидлашича, ушбу жараён сўнгги йилларда кескин кучайиб, бир қатор давлатларда тарихий ҳарорат рекордларининг янгиланишига сабаб бўлмоқда.

Камерино университети профессори Массимилиано Фаззинининг сўзларига кўра, Саҳройи Кабир ва Эрон платосидан ҳаракатланувчи иссиқ ҳаво массалари 6–8 километр баландликкача кўтарилади.

Кейин улар тоғ тизмаларидан ошиб пастга тушар экан, ҳаво сиқилиши натижасида янада қизиб, ер юзасидаги ҳароратни кескин оширади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish