Zamin.uz
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги машҳур Аё София масжидида Инжил ўқиган икки нафар Россия фуқароси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда улар депортация қилиниши мумкин бўлган хорижликлар сақланадиган махсус марказга жойлаштирилган.
Маълум қилинишича, Москвадан таътилга келган 35 ёшли Виктория ва 32 ёшли Игорь 14 июль куни Аё София масжидига ташриф буюрган. Шу ерда Игорь ўзи билан олиб келган Инжил китобини очиб ўқий бошлаган.
Эр-хотиннинг айтишича, шундан сўнг атрофдагилар уларни тўхтатиб, масжид ҳудудидан ташқарига олиб чиққан. Кейин эса улар Фотиҳ тумани полиция бўлимига етказилган.
To‘liq maqolani o‘qing