Zamin.uz
Ўзбекистонда мобил телефон орқали реклама тарқатиш тартиби ўзгармоқда. 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб SMS-реклама ва реклама қўнғироқлари учун янги талаблар кучга кириши белгиланди.
Энди реклама учун розилик керак бўлади Президент қарорига кўра, мобил алоқа воситалари орқали SMS-хабарнома шаклида товар ва хизматларни таклиф қилувчи юридик ёки жисмоний шахслар аввал фуқаронинг розилигини олиши керак бўлади.
Бу розилик ёзма ёки электрон шаклда бўлиши мумкин. Яъни фуқаро ўзи розилик бермаган бўлса, унга маҳсулот, хизмат, акция ёки бошқа тижорий таклифлар ҳақида SMS юбориш мумкин бўлмайди.
Бу кўпчилик учун таниш муаммога жавоб бўлиши мумкин: кечқурун ёки иш вақтида келадиган кераксиз SMSлар, номаълум рақамлардан қўнғироқлар ва “сизга махсус таклиф бор” деган билдиришномалар.
To‘liq maqolani o‘qing