Zamin.uz
Бавария жамоасининг франциялик вингери Майкл Олисе фаолиятида кескин бурилиш ясашга тайёр.
Ўзининг Германиядаги ёрқин ўйинлари билан кўплаб грандлар эътиборини тортган футболчи ёзги трансфер ойнаси вақтида Испаниянинг Реал Мадрид клубига ўтиш истагини билдирди.
Бу трансфер амалга ошса, у ўзининг миллий жамоадаги сафдоши Килиан Мбаппе билан клуб миқёсида ҳам бирга тўп суриш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Фоот Меркато нашрининг хабар беришича, Майкл Олисе Мадрид клубини ўз фаолиятини ривожлантириш учун энг мақбул маскан деб ҳисобламоқда. Футболчи аллақачон Мюнхен клуби раҳбариятига ўз режаларини маълум қилган.
To‘liq maqolani o‘qing